date
views 16 979

Имтиёзга эга бўлган абитуриентлар учун ўтиш баллари эълон қилинди

Имтиёзга эга бўлган абитуриентлар учун ўтиш баллари эълон қилинди
Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилишда бир қатор имтиёзлар мавжуд бўлиб, Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (www.dtm.uz)да имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг 2019/2020 ўқув йили учун ўтиш балларини билиш имконияти яратилди. Бу ҳақда ДТМ матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу хизматдан расмий веб-сайтдаги «ИМТИЁЗ ЎТИШ БАЛИ» бўлими орқали фойдаланиш мумкин.

Мазкур бўлимга киргандан сўнг:
- Таълим шакли;
- Имтиёз тури;
- Олий таълим муассасаси (ОТМ) танланади.
Мазкур амаллар бажарилгандан сўнг, имтиёз турлари бўйича ўтиш баллари билан танишиш мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Имтиёзга эга бўлган абитуриентлар учун ўтиш баллари эълон қилинди