Фото: «agriculture.by»
«Ҳайвонларнинг эгаларидан идентификация қилиш хизматлари учун ундириладиган тўловлар миқдори ва шартлари тўғрисидаги низом»ни тасдиқлаш ҳақидаги қарор (рўйхат рақами 3177, 26.08.2019 й.) Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.
Мазкур Низомга асосан, идентификация қилиш хизматлари учун ҳайвонларнинг эгаларидан ундириладиган тўловлар миқдори ва шартлари белгиланди.
Идентификация қилиш шартномага асосан амалга оширилади.
Ҳайвонларни идентификация қилиш хизматлари учун қуйидаги миқдорларда тўлов ундирилади:
- ҳар бир қорамол, от, эшак ва туялар учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 фоизи – 4 460 сўм;
- ҳар бир қўй, эчки ва чўчқалар учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 фоизи – 3 345 сўм;
- ҳар бир ит ва мушуклар учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 фоизи – 2 230 сўм.
Идентификация учун тўлов туман (шаҳар) ветеринария бўлимлари ҳисобварағига, нақд пул ва нақд пулсиз шаклда амалга оширилади.
Ветеринария паспорти йўқолганда ёки яроқсиз ҳолга келиб қолганда унинг дубликати бепул берилади.
Эслатиб ўтамиз, ҳайвонларни идентификация қилиш – бу биркалаш, тамғалаш, жетонлаш ва чип ўрнатиш орқали ҳайвонларни аниқлаш имконини берадиган индивидуал рақам бериш ва уларга ветеринария паспортини расмийлаштиришдир.
Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади