18:57 / 13.09.2019
3 307

34 минг дона сим карталарнинг ноқонуний айланмаси фош бўлди

34 минг дона сим карталарнинг ноқонуний айланмаси фош бўлди
Божхона органлари томонидан божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши ўз вақтида тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Навоий” чегара божхона пости ходимлари томонидан фуқаро Л.А. бошқарувида бўлган “Volvo FH 12” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Натижада, автотранспортнинг техник асбоб ва анжомлар сақланадиган қисмида оғзаки сўровда айтилмаган ҳамда йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган умумий қиймати 60 миллион сўмлик 30 минг дона хориж мобиль алоқа компанияларининг сим карталари борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолат “С.Нажимов” чегара божхона пости ходимлари томонидан аниқланди. Ушбу постга фуқаро Ю.А. бошқарувида кириб келган “Volvo FH” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Натижада, унинг автомашина кабинасида йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровида айтилмаган, қиймати 10 миллион сўмлик 4 000 дона мобиль алоқа сим карталари яширилганлиги фош қилинди.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 34 минг дона сим карталарнинг ноқонуний айланмаси фош бўлди