00:13 / 18.09.2019
3 458

Хива турк дунёсининг маданий пойтахти бўлиши кутилмоқда

Хива турк дунёсининг маданий пойтахти бўлиши кутилмоқда
Хива шаҳри 2020 йилда турк дунёсининг маданий пойтахти деб эълон қилиниши кутилмоқда.
Шаҳар ушбу номга даъвогарлар рўйхатидан ўрин олган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси Жаҳонгир Хидайходжаев маълум қилди.

Турк дунёси маданий пойтахти сифатида ҳар йили туркийзабон давлатлар шаҳарларидан бири танлаб олинади. 2018 йилда Туркиянинг Кастамону шаҳри, 2019 йилда эса Қирғизистоннинг Ўш шаҳри турк дунёси маданий пойтахти деб эълон қилинган эди.

Бу мақом Турксой халқаро маданият ташкилоти томонидан берилади. У Озарбойжон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Туркманистон иштирокида 1993 йил 12 июлда ташкил топган. Унинг бош қароргоҳи Туркиянинг Анқара шаҳрида жойлашган. Ҳозирги вақтда ташкилотга 13 мамлакат аъзо.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хива турк дунёсининг маданий пойтахти бўлиши кутилмоқда