11:38 / 01.10.2019
4 134

«Ўзбекистонда амалдорлар ишдан ҳолдан тойиб ухлаб қолмоқда»

«Ўзбекистонда амалдорлар ишдан ҳолдан тойиб ухлаб қолмоқда»
Фото: Мадина Нурман
Reuters нашри Ўзбекистонда амалдорлар ишдан ҳолдан тойиб ухлаб қолаётгани ҳақида мақола эълон қилди, деб ёзади «Togri.uz».
Хорижликлар ўзбекистонлик давлат хизматчилари билан ноодатий вазифа — мулоқот чоғида ҳамсуҳбатининг ухлаб қолмаслигига эътибор қаратишлари керак бўлмоқда, дейилади Reuters чоп этган мақолада.

«У кундузги учрашув давомида икки марта ухлаб қолди», — дейди молиячи Ўзбекистонда ўрта даражадаги хизматчи билан учрашувидан кейин Reuters’га берган хабарида.

Ўзбекистондаги вазирликлар ва ташкилотларда эски одат бор — раҳбариятдан олдин ишдан кетилмайди, деб ёзади Reuters. Вазият кўп меҳнат қилувчи Шавкат Мирзиёевнинг президентликка келганидан кейин янада қийинлашган. Бу табиий равишда бошқаларнинг ҳам кўп ишлашига олиб келмоқда.

Хизматчи ҳолдан тойиши оқибатида ҳушидан кетган, дейилади хабарда.

Агентликка кўра, бунинг ёрқин мисоли сифатида яқинда Тошкентда ўтган халқаро конференция вақтида содир бўлган. Иштирокчилар ўз жойини эгаллаган вақтда давлат хизматчиларидан бири келишувни тасдиқлаб тўсатдан ҳушини йўқотган.

«Хизматчини ҳушсиз ҳолатда олиб кетишаётганда ҳамкасблари ҳайратланмасдан тадбир арафасида қаттиқ стрессга тушган бўлишини таъкидлашган».

Бундай ҳолат ва атрофдагиларнинг унга бўлган реакцияси Ўзбекистонда давлат хизматчилари уч йилдан бери дам олишларсиз суткасига 15 соатдан ишлаши ҳолдан тойишга олиб келиши ҳақида кенг тарқалган фикрни тасдиқлайди, деб ёзади Reuters.

Натижада хорижлик тадбиркорлар яқинда ўз иқтисодини очган мамлакатда маҳаллий давлат хизматчилари билан бўладиган учрашувларда — ноодатий вазифа уларни ухлаб қолмаслигига эътибор қаратиш бўлмоқда.

Шавкат Мирзиёев эҳтимол тизимдаги кучли чарчоқни ҳис қилган чоғи, ўтган ойда хизматчиларга шанба кунлари 17:00 да ишдан кетишни, якшанбани эса оиласи даврасида ўтказишни буюрди.

«Аммо амалда ҳеч нима ўзгаргани йўқ. Ҳамон ишга соат 8 да келаман ва ярим тунда, 1 ёки 2 атрофида уйга қайтаман», — деган маҳаллий давлат хизматчиларидан бири Reuters’га берган интервьюсида.

Кўриниб турибди, Ўзбекистон амалдорлари мамлакатнинг бош меҳнаткашига етиб олишда қийналмоқда, деб ёзади Reuters муаллифи.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Ўзбекистонда амалдорлар ишдан ҳолдан тойиб ухлаб қолмоқда»