Бухорода фаолиятини тўхтатган 6 000 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари ўз бизнесларини қайта бошлади

  • 08 октябрь 2019, 16:45
  • 449
  • Жамият
  • Бухорода фаолиятини тўхтатган 6 000 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари ўз бизнесларини қайта бошлади
    Бухоро вилоятида тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш уларни қийнаб келаётган масалаларни ҳал этиш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
    Хусусан, вилоятда ҳафтанинг душанба, сешанба ва чоршанба кунлари тадбиркорлар билан ишлаш кунлари деб белгиланиб, шу кунлари жойларда тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этилмоқда.

    Эътиборли томони амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида жорий йилнинг ўтган даврида фаолиятини тўхтаган 6 000 дан ортиқ тадбиркорлик субъектларига яқиндан ёрдам берилиши натижасида уларнинг фаолияти қайта тикланди.
    Жумладан, 332 та юридик шахс, 5 710 та якка тартибдаги тадбиркор ўз бизнесини бошлади.

    Маълумот ўрнида айтиш мумкин 2019 йил 1 сентябр ҳолатида вилоятда тадбиркорлик субьектларининг сони 52 900 дан ортди.
    Жумладан уларнинг 22 846 таси юридик шахс, 30 060 таси эса якка тартибдаги тадбиркорлардир.
    Бухоро вилояти
    ДСБ Ахборот хизмати

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Бухорода фаолиятини тўхтатган 6 000 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари ўз бизнесларини қайта бошлади