22:27 / 18.10.2019
4 538

Ёнида фуқаролик паспорти бўлмаган шахс қандай ҳолларда ички ишлар бўлимларига олиб кетилади?

Ёнида фуқаролик паспорти бўлмаган шахс қандай ҳолларда ички ишлар бўлимларига олиб кетилади?
- Кўчада юрган, ёнида фуқаролик паспорти бўлмаган шахс қандай ҳолларда ички ишлар бўлимларига олиб кетилади ва улар неча кун давомида ушлаб турилиши мумкин?
- Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 286- моддасига асосан шахсни 3 соат давомида ушлаб туриш мумкин. Масалан, ички ишлар органи ходими шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган фуқарони аниқлади, шубҳа ўйғотса, уни ички ишлар бўлимларига ёки профилактика инспектори хонасига олиб келиб, берган маълумотига асосан текшириб кўриб, 3 соат давомида шахсини аниқлайди.

Агар шахс ҳуқуқбузарлик ҳолати содир этган бўлса, ҳуқуқбузарлик маъмурий суд билан боғлиқ бўлса, маъмурий суд ҳуқуқбузарлик учун чора кўриши керак бўлса, 1 суткагача ушлаб туриш ҳуқуқига эга. Агар ҳеч қанақанги ваколатли масалалар бўлмаса, 3 соат ичида ўша шахсни қўйворади- дея жавоб берди Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқубузарлик профилактикаси бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Даврон Азизов.

- Мана шу йилнинг охиригача биринчи босқичда-профилактика инспекторларига планшетлар берилади, иккинчи босқичи кейинги йилнинг ярим йиллигига қадар давом этади. Ўшанда профилактика инспектори фуқарони тўхтатганда планшетдаги дастури асосида, қўл бармоқ излари билан шахсини текшириб кетадиган бўлади. Ўшанда паспортнинг ҳожати ҳам бўлмай қолади. Демакки, кейинги йилнинг ярим йиллигигача бу муаммолар ҳал этилади.

Бу албатта биометрик паспорт билан ҳам боғлиқ, хабарингиз бор, мана шу йилнинг охиригача фуқароларнинг барчаси биометрик паспорт олиши керак. Шунда, текширув вақтида профилактика инспекторининг планшетидаги дастурга бармоқ изини қўйганда, ўша фуқаронинг шахсини тасдиқловчи фотосурати, ҳамма маълумотлари чиқиб келади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ёнида фуқаролик паспорти бўлмаган шахс қандай ҳолларда ички ишлар бўлимларига олиб кетилади?