12:16 / 20.10.2019
4 303

Наманганда тўй кортежида бораётган Nexia юк машинасига бориб урилди (видео)

Наманганда тўй кортежида бораётган Nexia юк машинасига бориб урилди (видео)
Наманганда тўй кортежида кетаётган Nexia бошқарувини йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетиб, юк машинасига бориб урилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, воқеа 29 сентябрь куни соат 11:30 ларда машиналар тўйда гуруҳ бўлиб ҳаракатланиб кетаётганда содир бўлган. Nexia Учқўрғон туманида бошқарувини йўқотиб йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетган ва ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган MAN юк машинасига бориб урилган. Оқибатда Nexia ҳайдовчиси ва унинг йўловчиси тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наманганда тўй кортежида бораётган Nexia юк машинасига бориб урилди (видео)