Юнусобод тумани ҳокими ўринбосари уйидан 1,5 миллион доллар топилгани ростми?

1 дақиқа ўқиш3.2K
Юнусобод тумани ҳокими ўринбосари уйидан 1,5 миллион доллар топилгани ростми?
Юнусобод тумани ҳокимининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари Эркин Зоҳидовнинг уйидан 1,5 миллион доллар миқдоридаги нақд пул топилгани ҳақида тарқалган хабар ўз исботини топмади. Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсиддинов пора билан қўлга олинган амалдор иши бўйича берган қўшимча маълумотида унинг уйидаги тинтув вақтида бундай йирик миқдордаги маблағ топилгани ҳақидаги хабарни рад этди.

«Бош прокуратура томонидан Юнусобод туман ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Э.Зоҳидовга нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Иш ҳужжатларига кўра, Э.Зоҳидов 2019 йил 10 октябрь куни соат 21:00ларда ўз хизмат хонасида фуқаро Р.Маматқуловдан пора тариқасида 5 минг АҚШ доллари миқдорида пул маблағларини олган вақтида жиноят устида ушланган.

Шу билан бирга, Э.Зоҳидовни хизмат хонаси кўздан кечириш жараёнида унинг иш столи тортмасидан 5 минг АҚШ доллари ҳамда ўзининг номига Тошкент-Истанбул йўналиши бўйича авиачипта «бронь» қилинганини тасдиқловчи ҳужжат аниқланиб, баённома асосида олинган.

2019 йил 11 октябрь куни мазкур ҳолат юзасидан Департамент томонидан Э.Зоҳидовга нисбатан ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларини давом эттириш учун Бош прокуратурага юборилган. 12 октябрь куни Э.Зоҳидов ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми «в» бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда гумон қилиниб, ушланган.

Э.Зоҳидовнинг уйида 1,5 млн. АҚШ доллари ва Мальдив оролларига авиачипта аниқланмаган», дейилади маълумотда.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эркин Зоҳидов (1971 й. т.) — 1994 йилда Тошкент архитектура-қурилиш институтини тамомлаган. Labzak Stroy Plus компанияси директори молия масалалари бўйича маслаҳатчиси (2010−2016), Makon Kapital Invest (2016−2019) молиявий маслаҳатчиси вазифалари ишлаган. 2019 йилдан Юнусобод туман ҳокими ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?