2019 йилда 2,77 миллиард киши ижтимоий тармоқлардан фойдаланганлиги аниқланди. Смартфонлар ва интернетга уланиш арзонлашганлиги ҳамда уларга кириш бир қанча қулайликлар яратгани учун биз ушбу рақамларнинг янада ўсишини кузатиш имкониятига эга бўламиз. 2021 йилга келиб, 3 миллиарддан ортиқ одам ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши тахмин қилинмоқда.
Фейсбук ҳозирда дунёдаги энг катта ижтимоий тармоқдир. 2018 йилга келиб 2,32 миллиард фаол Фейсбук фойдаланувчилари юзага келди. Қолаверса, бу брендларга ўзининг катта маҳсулотини оммага сотиши учун энг ажойиб ва қулай платформадир.
Фойдаланувчилар ўзларининг Фейсбукдаги дўстлари билан маълумот алмашишлари, расмлар ва видеоларни бўлишиш имкониятига эга бўладилар. Улар таниқли шахсларнинг саҳифаларини кузатиб, уларнинг постларига ўз муносабатларини эркин билдира оладилар. Бундан ташқари, Фейсбукда пулли реклама ёрдамида брендлар ўз маҳсулотларини илгари суришлари мумкин.
Инстаграм ҳам энг тез ривожланаётган ижтимоий тармоқлардан биридир. Бу одатда дастурга асосланган бўлиб, фойдаланувчилар веб-сайт версияси орқали ўзларининг тасмаларига кириш имкониятига эга. 2018 йил июн ойида Инстаграм ўзининг 1 миллиард фаол фойдаланувчиларига эга бўлди.
Бундан ташқари, Инстаграм томошабоп платформа бўлиб, унда фойдаланувчилар видео ва расмларни, шунингдек, ҳикоялар ва жонли трансляцияларни бир-бирлари билан баҳам кўра оладилар. Бу ёш авлод орасида ўзининг катта нуфузига эга бўлди. Статистик маълумотларга қараганда, фойдаланувчиларнинг 32 фоизи 18 ёшдан 24 ёшгача ва 33 фоизи 25 ёшдан 34 ёшгача бўлган шахслардан иборат.
Кўриниб турибдики, дунё бўйича энг кўп фойдаланувчиларига эга бўлган ижтимоий тармоқ бу - Фейсбук экан. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди