21:41 / 31.10.2019
1 992

Қайси озиқ-овқат маҳсулотлари айнимаслигини биласизми?

Қайси озиқ-овқат маҳсулотлари айнимаслигини биласизми?
Фото: «Depositphotos»
Археологлар тасдиқлашича, кўплаб қазилма ишлари вақтида асалли идишлар топилган. Асалари маҳсулоти бир неча минг йил сақланган бўлишига қарамай, истеъмолга яроқли бўлган. Бироқ асалдан ташқари сайёрамизда абадий яроқлилик муддатига эга бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам бор. Улар тўғрисида «Рамблер» маълумот берди деб ёзади "Хабар" нашри.

Асал
Мутахассисларнинг таъкидлашича, асал табиий ҳолда олиб қўйилса, яъни бошқа ҳеч нима, ҳатто, сув ҳам қўшилмаса, мангу сақланиши мумкин. Ҳамма гап шундаки, асал ўзига хос гигроскопиклик хусусиятига эга. У атроф-муҳитдаги намликни шимиб олади. Айнан намлик туфайли бошқа озиқ-овқатлар айниб қолади.

(Калифорния университети асал ва чанглатиш маркази тадқиқотчиси Амина Харриснинг «Иносми» сайтига маълум қилишича, чириш ва шунга ўхшаш жараёнда иштирок этувчи ҳамда маҳсулотларнинг айнишига олиб келувчи бактерия ва бошқа микроорганизмлар асалли муҳитда яшай олмайди. Устига-устак, асалнинг ҳаддан ташқари кислоталилиги тананинг узоқ вақт яшашига йўл қўймайди.

Гуруч
Гуруч ҳам энг кўп сақлаш муддатига эга маҳсулотлардан бири. Бироқ гуруч узоқ вақтгача истеъмолга яроқли бўлиб қолиши учун қўнғир эмас, айнан ишлов берилган оқ гуручни танлаш керак. Қўнғир гуруч қобиғида намлик кўп бўлгани учун у ярим йилгача ҳам сақланмайди. Оқ гуручни эса қарийб 30 йил давомида истеъмол қилиш мумкин. Юта университети мутахассислари ана шундай хулосага келишган. Уларнинг аниқлашича, гуруч 4,5 даража ҳароратда оғзи кислород кирмайдиган қилиб ёпиладиган пластик идишда сақланса, ушбу маҳсулот бир неча ўн йилгача айнимаслиги мумкин.

Туз ва шакар
Бу икки сочилувчан маҳсулот ҳам вақтни писанд қилмайди. Кўпчилик айниган туз ёки шакарни тасаввурига ҳам келтиролмаса керак. Бироқ уларнинг битта душмани бор — бу намлик. Маҳсулотлардаги айнан нам муҳит туфайли бактерия ва микроорганизмлар кўпаяди. Бироқ туз билан шакар тегишлича сақланса, узоқ йиллар истеъмолга яроқли бўлиб қолаверади. Устига-устак, гарчи туз намликни ўзига шимиб олса-да, шундан кейин тошдек қотади. Яхшиям, уни майдалаб, яна озиқ-овқатга ишлатса бўлади.

Сирка
Сирка — сайёрамиздаги энг қадимги маҳсулотлардан бири. «Eat By Date» нашрининг хабар беришича, унинг сақланиш муддати ҳеч қачон тугамайди. Бу асосан оқ сиркага тааллуқли. Бежизга у маҳсулотларни консервалашда ишлатилмайди. Агар сиркани ғамлаб қўйишга қарор қилган бўлсангиз, идишни очманг. Ёруғлик ва иссиқликдан нарида, қоронғи ва салқин жойда сақланг.

Ловия
Америкадаги Бригама Янга номли хусусий университет ходимлари абадий маҳсулотлар сирасига оддий қуритилган ловияни ҳам киритишди. Кўп йиллик тадқиқот натижаларига кўра, ловия ҳатто 30 йилдан кейин ҳам бутунлигини йўқотмаган ва истеъмолга тўлиқ яроқли бўлган. Шу боис дуккакли маҳсулотларни узоқ вақтгача сақлаш учун айни муддао ҳисобланади.

Заранг дарахти сиропи
Заранг дарахти сиропи, айниқса, Қўшма Штатларда жуда оммалашган. Массачусетсда ушбу маҳсулотни ишлаб чиқарувчи Ассоциация аъзоларининг фикрича, уни табиий ҳолда мангу сақлаш мумкин. Фақат мутахассисларнинг таъкидлашича, сиропли идишни очмаслик керак. Сиропни совиткичда сақлаш лозим. Музхонага солиб қўйилса, янада яхши. У ҳеч қачон музга айланмайди: уни хоҳлаган вақтда эритмасдан истеъмол қилиш мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Қайси озиқ-овқат маҳсулотлари айнимаслигини биласизми?