19:46 / 01.11.2019
2 765

Қашқадарёда содир бўлган ЙТҲ оқибатида тўққиз киши жароҳатланди

Қашқадарёда содир бўлган ЙТҲ оқибатида тўққиз киши жароҳатланди
Қашқадарёда юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тўққиз киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Жорий йилнинг 31 октябрь куни соат 21:40да фуқаро Н.Х. ўзининг бошқарувидаги фуқаро Ш.Ж.га тегишли «Ласетти» русумли автомашинасини ишончнома орқали Қарши-Еттитом 4Р87 автомобиль йўлининг Еттитом йўналиши бўйлаб бошқариб бораётиб, ушбу йўлнинг 50-километрида, қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган фуқаро Р.З. бошқарувидаги МЧЖга тегишли «Нексия» русумли автомашинани йўлига чиқиб кетган ҳолда, йўл-транспорт ҳодисасини содир қилган.

Натижада «Нексия» автомашина ҳайдовчиси Р.З. ва йўловчилар С.У., Э.Р., С.К.лар ҳамда «Ласетти» автомашина ҳайдовчиси Н.Ҳ. ва йўловчилар Д.С., М.Р., Г.Н., Н.Н.лар тан жароҳатлари олиб шифохонага мурожаат этишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда содир бўлган ЙТҲ оқибатида тўққиз киши жароҳатланди