Ўзбекистонда IT йўналишида масофавий университет ташкил этилиши мумкин

1 дақиқа ўқиш3.4K
Ўзбекистонда IT йўналишида масофавий университет ташкил этилиши мумкин
Ўзбекистонда АКТ йўналишида масофавий университет ташкил этилиши мумкин. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги айни пайтда Олий таълим вазирлиги билан ҳамкорликда Вазирлар Маҳкамасига шу ҳақда таклиф тайёрламоқда. Бу ҳақда АКТ вазири ўринбосари Қаҳрамон Йўлдошев маълум қилди.

«АКТ соҳасида таълимни ривожлантириш йўналишида ҳам ҳозирги кунда таклиф ишлаб чиқяпмиз. Ҳар бир соҳага ахборот-коммуникация технологияларининг кириб бориши билан IT йўналишидаги мутахассисларга талаб ошиб бораётгани муносабати билан Олий таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда Оn-line, яъни масофавий университет ташкил этиш борасида ҳозирги кунда Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган таклифларни ишлаб чиқяпмиз», дея Қаҳрамон Йўлдошевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz нашри.

Вазир ўринбосарининг қўшимча қилишича, ахборот-коммуникация технологиялар соҳасидаги етакчи хорижий олий таълим муассасаларининг таълим дастурларини татбиқ этиш, профессор-ўқитувчиларини жалб қилиш ҳамда талабалар алмашинувини жадаллаштириш устида ҳам иш олиб борилмоқда. Хусусан, Тошкент ахборот технологиялари университети (ТАТУ) томонидан кўпгина давлатлар билан университетлараро битим имзоланмоқда.

«Йил якунида Японияга ташриф кўзда тутиляпти. Ташриф доирасида ҳам ТАТУ билан Япониядаги профиль университетлар ўртасида яқин ҳамкорлик ўрнатиш бўйича музокара олиб борилмоқда», дейди вазир ўринбосари.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?