12:54 / 08.11.2019
2 690

Тошкент вилоятида 79 минг 472 та иш ўринлари легаллаштирилди

Тошкент вилоятида 79 минг 472 та иш ўринлари легаллаштирилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудларга ташрифлари давомида берилган топшириқлари ижроси юзасидан яширин иш ўринларини легаллаштириш бўйича Давлат солиқ қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва вилоят ҳокимликлари билан биргаликда “Йўл харита”лари тасдиқланди.

Шунга мувофиқ Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан жорий йилда 97 минг 324 та иш ўринлари барпо этиш белгиланган, айни пайтда ушбу йўл харитаси асосида манзилли тадбирлар амалга оширилмоқда. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида 20 минг 255 та хўжалик субъектларида 79 минг 472 тадан зиёд яширин иш ўринлари аниқланиб легаллаштирилди.

Жумладан, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида 677 та, қурилиш ташкилотларида 300 та, қишлоқ хўжалигида 1 минг 500 та, умумий овқатланиш тармоқларида 150 та, саноат корхоналарида 400 та ва бошқа фаолият билан шуғулланаётган хўжалик субъектларида 4 минг 500 тадан ошиқ яширин иш жойлари доимий ўринларга айлантирилди.

Шунингдек, иш ўринлари ва иш ҳақини легаллаштириш, солиқ мажбуриятини бажариш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини химоя қилиш бўйича вакил девони Тошкент вилояти вакиллари ҳамда Оҳангарон шаҳар ва Оҳангарон туманлари ДСИ лари билан ҳамкорликда видеороликлар ишланди ва ҳар хил соҳа вакиллари билан давра суҳбатлари ўтказилди.
Амалга оширилган ишлар ва тарғибот натижасида даромад солиғи тўловчи жисмоний шахслар сони тезкор таҳлилларга кўра 445 минг 176 тага етди.

Жумладан, вилоятнинг Оҳангарон шаҳрида 1389 та ва Оҳангарон туманида 2147 та яширин иш ўринлари легаллаштирилди.
Эслатиб ўтамиз, вилоятда “Йўл харитаси”сида белгиланган манзилли тадбирларни амалга ошириш ишлари давом этмоқда.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент вилоятида 79 минг 472 та иш ўринлари легаллаштирилди