13:43 / 19.11.2019
8 247

Собиқ бош прокурор Рашид Қодировнинг ҳашаматли уйи ҳайратланарли нархда сотувга қўйилди

Собиқ бош прокурор Рашид Қодировнинг ҳашаматли уйи ҳайратланарли нархда сотувга қўйилди
Ўзбекистон собиқ бош прокурори Рашид Қодировнинг Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани
Садаф кўчаси, 5-берк, 7-9-уйи Жиноят ишлари бўйича судларнинг ижро ҳужжатига асосан сотувга қўйилди.

Нархни ошириб бориш тамойили бўйича аукционга қўйилган мазкур мулкнинг очиқ аукцион савдосига қўйилган бошланғич баҳоси 10 007 940 000 (ўн миллард етти миллон тўққиз юз қирқ минг) сўм. Турар-жой биноси 10 та хонадан иборат.

Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди қарорига кўра, Яшнобод МИБ бўлими томонидан E-ijro auksion очиқ аукционига қўйилган мазкур турар-жой биноси айрим маълумотларга кўра, собиқ бош прокурор Рашид Қодировга тегишли бўлиб, унинг турмуш ўртоғи номида бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Рашид Қодиров 2019 йил июнь ойида 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган ва энг кам ойлик иш ҳақининг 500 баравари миқдорида жарима билан жазоланган эди. У пора беришга далолат қилиш, фирибгарлик, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш, тергов қилишга ва суд ишларини ҳал этишга аралашиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш каби жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Собиқ бош прокурор Рашид Қодировнинг ҳашаматли уйи ҳайратланарли нархда сотувга қўйилди