date
views 5 070

Алишер Усмоновга тегишли самолёт Тошкент халқаро аэропортига қўнди

Алишер Усмоновга тегишли самолёт Тошкент халқаро аэропортига қўнди
Борт рақами M-IABU бўлган Airbus 340 самолёти И.Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди. Бу ҳақда “Новости Ташкентского неба“ телеграмм канали хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу самолёт асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик миллиардер, USM Holdings компанияси асосчиси, Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти Алишер Усмоновга тегишлидир.

Манбада самолёт Мюнхендаги Франц-Йозеф Штраус номидаги аэропортдан учиб келгани айтилган.

Маълумот учун, Алишер Усмонов РФнинг энг бой бизнесменлари, дунёнинг энг нуфузли шахсларидан биридир. Унинг бойлиги 12,6 млрд. доллар дея баҳоланади ва Россиядаги энг бой инсонлар рейтингида 10, дунёда эса 118-ўринда туради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Алишер Усмоновга тегишли самолёт Тошкент халқаро аэропортига қўнди