1,1 миллиард сўмлик «тамаки» ва «пиротехника» операцияси фош этилди

1 дақиқа ўқиш3.2K
1,1 миллиард сўмлик «тамаки» ва «пиротехника» операцияси фош этилди
Божхона ходимлари турли товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига қарши кескин кураш олиб боришмоқда.

Шу кунларда Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари, Фарғона вилояти божхона бошқармаси ҳамда Давлат хавфсизлиги хизмати ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида Қўқон шаҳрида фуқаро М.И. бошқарувидаги «Кобальт» русумли автомашинани кузатувга олишди.

Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар беришича, мазкур автомашина фуқаро Н.Ю.нинг яшаш уйида тўхтаганидан сўнг, тадбир иштирокчилари томонидан белгиланган тартибда холислар иштирокида назоратдан ўтказилди.

Натижада, автомашина юкхонасида салкам 99 миллион сўмлик турли номдаги тамаки маҳсулотлари ва умумий қиймати 48 миллион сўмдан ортиқни ташкил этувчи пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро Ш.З.нинг ҳам яшаш хонадони белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди.
Текширув давомида ушбу хонадон ертўласида умумий қиймати 937,7 миллион сўмлик тамаки маҳсулотлари ноқонуний сақланаётгани аниқланди.

Ўтказилган тезкор тадбир натижасида, умумий қиймати 1 миллиард 84 миллион сўмдан ортиқни ташкил этувчи турли номдаги жами 109 720 қути тамаки маҳсулотлари ва 288 195 дона пиротехника воситалари ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?