18:30 / 09.12.2019
2 709

Заҳри қотил савдосига чек қўйилди

Заҳри қотил савдосига чек қўйилди
Божхона органи ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланмасига қарши кескин кураш олиб боришмоқда.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари ИИВ ва ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасининг олдини олиш мақсадида Тўрткўл туманида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро М.У. “Ж” исмли шахсга дафтар варағига ўралган оғирлиги 8,42 грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.

Экспертиза ҳулосасига кўра, фуқаро М.У. нинг ёнидан олинган қуритилган ҳолдаги ушбу ўсимлик майдалари таркибида фаол гиёҳванд модда “тетрагидроканнабиноид” мавжуд бўлган, “марихуана” гиёҳвандлик воситаси эканлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Заҳри қотил савдосига чек қўйилди