Мажбурий ижро бюросининг Янгиқўрғон туман бўлими томонидан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг ижро ҳужжати бўйича ҳаракатлар олиб борилди ва ундириб берилди, деб хабар беради МИБ Наманган вилоят бошқармаси.
Яъни, суднинг қарорига кўра қарздорлар “BAXMAL JUICE” МЧЖ, “MARVEL JUICE Co” МЧЖ, “YANGIQURGON AGRO INVEST” МЧЖ ва “O’ZYENGILULGURJISAVDO” МЧЖ лардан АИТБ “Ипак йўли” банки фойдасига 1.485.712.328 сўм кредит қарзи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Янгиқўрғон туман бўлими иш юритувига келиб тушган.
Шундан сўнг, мазкур ижро ҳужжати талабини бажариш мақсадида гаровдаги қарздор “YANGIQURGON AGRO INVEST” МЧЖ га тегишли бўлган бошланғич баҳоси 1 млрд. 500 млн. сўм бўлган “Консерва завод” бино-иншоотлари қарздорлик эвазига хатланди.
Хатланган кўчмас мулк давлат ижрочисининг қарори билан “E-ijro auksion” электрон савдо майдончасига жойлаштирилган. Жорий йилнинг
2 декабрь куни ўтказилган аукцион савдоларида сотилган бино-иншоот ҳисобидан АИТБ “Ипак йўли” банкига 1 млрд. 485 млн. 712 минг сўмлик қарздорлик ундирилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Volkswagen ва Volvo компаниялари Ўзбекистон фуқароларини ишга таклиф қилди
Сувнинг фанга номаълум бўлган янги хусусияти топилди
Польша генерали: “Россия ва Беларусь билан чегарада миналанган майдонларни ўрнатиш керак”
Россияда Ишим дарёсидаги сув сатҳи тарихий рекордни янгилади
Тошкент марказидаги кўчалардан бирида асфалт ўпирилиб тушди
Ҳамид Содиқ: “Агар қонунлар ишламаса, қонунларнинг вазифасини коррупция бажаришни бошлайди”
Тбилисидаги намойишлар: полиция қалампир газидан фойдаланди