
Мажбурий ижро бюроси Балиқчи туман бўлимига Фуқаролик ишлари бўйича Андижон вилоят суди кассация инстанциясининг 15.02.2019 йил кунги даъвогар О.А.нинг жавобгар Х.Х.дан қарзни ундириш даъвоси бўйича ажрими келиб тушган. Мазкур суд ҳужжатига кўра фуқаро Х.Х. даъвогар О.А.га 34 млн. 628 минг сўм тўлаши лозим бўлсада, бундан бўйин товлаб яшириниб юрган.
Мажбурий ижро бюроси Балиқчи туман бўлимининг ходимлари томонидан олиб борилган қидирув ишлари натижасида жорий йилнинг 10 декабрь куни жавобгар Х.Х. Олтинкўл тумани ҳудудидан топилиб, “Ravon-3” русумли автомашинаси жарима майдонига олиб кириб қўйилди.
Автомашинаси жарима майдонига тортиб қўйилган фуқаро эртаси куни, яъни 11.12.2019 йил куни ижро ҳужжати бўйича тўлаши лозим бўлган 34 млн. 628 минг сўм пулларни нақд тўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар