АҚШга виза олиб, виза муддати тугаганидан кейин ҳам бу мамлакатдан чиқиб кетмаётган Ўзбекистон фуқаролари сони кўплиги сабабли Америка визасини олиш ўзбекистонликлар учун қийинлашиб бормоқда.
Бу ҳақда Қўшма Штатларнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дэниел Розенблюм айтиб ўтди.
«Мен элчи сифатида виза берилиши ишларига аралашмайман, элчихонамизда бунга масъул алоҳида бўлим бор. Бу бўлимдагилар талабгорнинг АҚШга кириши қай даражада мумкин эканини ўрнатилган қонун-қоидалар асосида аниқлашади.
Шуни биламанки, виза билан АҚШга келиб, у ерда белгиланган муддатдан ортиқроқ қолиб кетиш ҳолатлари бўйича Ўзбекистон фуқароларининг кўрсаткичлари нисбатан юқорироқ. Натижада биз ҳар бир виза талабгорини синчиклаб ўрганиб чиқишимиз ва улар Қўшма Штатларда белгиланганидан кўпроқ қолиб кетмаслигига ишонч ҳосил қилишимиз лозим», – деди америкалик дипломат.
Маълумот учун, 2019 молия йилида АҚШда вақтинчалик бўлиш визаси учун ҳужжат топширган Ўзбекистон фуқароларининг 68 фоизи рад жавобини олган.
Бу – собиқ иттифоқ республикалари орасидаги энг юқори манфий кўрсаткичдир. Ваҳоланки, 2009-2017 йилларда Америка визасини сўраб мурожаат қилган ҳар икки ўзбекистонликдан бирига виза бериб келинган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади
Президент Евросиё иқтисодий иттифоқи органлари билан қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини айтди
Лавров: “АҚШдаги демократлар ва республикачилар Россияни душман деб билади”
Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди