Фото: Москва давлат геодезия ва картография университети
Жорий йилнинг 17 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида вазир ўринбосари Узоқбой Бегимқулов Москва давлат геодезия ва картография университети ректори Надежда Каминина бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига кўра, учрашувда Москва давлат геодезия ва картография университетининг Ўзбекистондаги филиалларини очиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Жумладан, Россия университетининг мамлакатимизда ташкил этилиши режалаштирилаётган филиалларининг ҳуқуқий мақомини белгилаш, ўқув жараёнларини йўлга қўйиш, битирувчиларга бериладиган дипломларнинг юридик мақоми ҳамда битирувчи талабаларни иш билан таъминланиш ва шу каби масалаларга тўхталиб ўтилди.
Музокаралар якунида томонлар геодезия ва картография соҳаси учун ҳамкорликда кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш бўйича ишларни жадаллаштиришга келишиб олишди, дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади
Президент Евросиё иқтисодий иттифоқи органлари билан қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини айтди
Лавров: “АҚШдаги демократлар ва республикачилар Россияни душман деб билади”
Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди