ESPN 2019 йилнинг энг яхши боксчисини аниқлади

  • 20 декабрь 2019, 13:58
  • 716
  • Жамият
  • ESPN 2019 йилнинг энг яхши боксчисини аниқлади
    Фото: РингТВ
    Бокс бўйича ўрта вазнда WBA камари соҳиби Сауль Альварес 2019 йилнинг энг яхши боксчиси деб топилди.
    Қайд этиш жоиз, йилнинг энг яхши боксчиси ESPN телеканали талқинига кўра аниқланди.

    «Ушбу эътирофдан мамнунман. Бу карьерамдаги битта қадам, холос. Сизлардан шошмасликни сўрардим, чунки Канело тарихга киради. Буни мен кафолатлайман», — дейди боксчининг ўзи.
    Эслатиб ўтамиз, Альварес 2015 йилда ҳам ушбу номга лойиқ кўрилган эди.

    Маълумот учун, Сауль профессионал боксда шу кунга қадар 56 та жанг ўтказиб, 53 та жангда ғалаба қозонган. Шундан 36 таси нокаут орқали қўлга киритилган. Бир марта мағлубиятга учраган (Флойд Мейвезер). Икки марта эса дуранг қайд этган.

    » » ESPN 2019 йилнинг энг яхши боксчисини аниқлади