Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан солиқ қарздорликларини ўз вақтида тўламаган жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулклари суднинг ҳал қилув қарорига асосан хатлаб олинмоқда.
Худди шу каби "Косон нефть-газ кидирув экспедицияси"нинг ҳам солиқдан қарздорлиги оз эмас, кўп эмас 3 млрд 325 млн 416 минг сўмга етди. Шу сабабли Косон туманлараро иктисодий судининг 09.12.2019 йилда қарздордан Ғузор туман ДСИ фойдасига ушбу пул миқдорини ундириш ҳақида ижро ҳужжати чиқди.
Ушбу ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросининг Косон туман бўлими иш юритувига келиб тушгандан сўнг жорий йилнинг 16 декабрь куни бўлим ходимлари қарздорликни ундириш мақсадида экспедиция жойлашган манзилга бориб, қарздорлик эвазига ташкилотнинг ётоқхона биноси ҳамда "Уралмаш" русумли нефть ва газ қазиб олувчи бурғулаш ускунаси хатлаб олинди. Ҳозирда бу мол-мулкларни баҳолаш чоралари кўрилмоқда.
Келгусида қарздор мавжуд қарздорликни қопламаган тақдирда, хатланган мол-мулкларни сотиш орқали қарздорликни қоплаш чоралари кўрилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Зеленский Ғарбга мурожаат қилди
Европа разведка хизматлари: Россия Европада диверсияларни режалаштирмоқда
АПЛ. “Ливерпуль” 6 та гол урилган ўйинда “Тоттенҳэм”ни мағлуб этди
Тошкентдаги иссиқлик таъминоти оператори дарахт тагида қолиб кетган қизалоқ юзасидан муносабат билдирди