Юлдуз Усмонованинг ҳадисларни талқин қилиши кескин танқидга учради (видео)

  • 26 декабрь 2019, 23:20
  • 6 745
  • Жамият
  • Юлдуз Усмонованинг ҳадисларни талқин қилиши кескин танқидга учради (видео)
    Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг ижтимоий тармоқ орқали ҳадисларни талқин қилиши фойдаланувчиларнинг кескин эътироз ва танқидларига сабаб бўлди. Facebook’даги «Халқ билан мулоқот гуруҳи»да бу борадаги муҳокамалар ҳамон давом этмоқда.

    #ШАРАПАТ_авжига_чиқди... 🙈 Диний савол-жавоблар қила бошлади🙊

    Опубликовано Исмигул Шайҳуддиновой Среда, 25 декабря 2019 г.

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси ана шундай баҳслар хусусида мақола эълон қилди. Унда диний илмдан узоқ бўлган шахсларнинг шаръий масалаларда ўзбошимчалик билан сўз юритиб, одамларнинг фикрларини чалғитаётгани мусулмонларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётгани билдирилган.

    Унда айтилишича, диний илмсиз одамнинг шариатга оид мавзуда ҳақни айтяпман дейиши ҳудди туғма кўрнинг «Карвонга ўзим йўл кўрсатаман!», дейишига ўхшайди.

    «Қуръони карим ва ҳадиси шарифдан ҳукм олиш, шаръий масалаларда фатво бериш учун мужтаҳид ёки уламо мақомига етиш шарт. Айниқса, ҳадиси шариф маъноларининг таржимасини ўқиб, илмсиз равишда ундан ҳукм чиқариб, ‘Сен шу ҳадисда айтилаётган кишисан’ деб жар солишга ҳеч кимнинг мутлақо ҳақи йўқ!», — деб таъкидланган мақолада.

    Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси фуқароларнинг диний мавзудаги саволларига жавоб бериш мақсадида Call-марказ фаолияти йўлга қўйилганини эслатиб ўтган.

    «Идора ўз ваколати асосида шариатга оид масалалар юзасидан барча шаклдаги мурожаатларга халқимиз учун анъанавий бўлган ҳанафийлик мазҳаби асосида фатво ва хулосалар бериб келмоқда», — дейилади хабарда.

    » » Юлдуз Усмонованинг ҳадисларни талқин қилиши кескин танқидга учради (видео)