date
views 3 546

Тошкентдан Москвага мунтазам қатновчи автобуснинг биринчи рейси 3 кишига хизмат кўрсатди (видео)

Тошкентдан Москвага мунтазам қатновчи автобуснинг биринчи рейси 3 кишига хизмат кўрсатди (видео)
Ўзбекистон илк марта Россия пойтахти билан мунтазам автобус қатновларини йўлга қўйди. «Тошкент» автовокзалидан Москвага йўл олган автобус 25 декабрь куни «Новоясеневская» автостанциясига етиб борди. Бу ҳақда «МИР 24» телеканали хабар қилди.

Ўзбекистон пойтахтидан Россия пойтахти сари йўлга чиққан автобус 3,5 минг километрли масофани 64 соатда босиб ўтган. Уч ҳайдовчи ҳар 4 соатда алмашиб, автобусни бошқариб келган.

«Узаутотранс сервиcе» корхонаси автобуси 50 кишига мўлжалланган бўлса-да, илк рейс фақат 3 кишига хизмат кўрсатди.
Ҳайдовчи Арман Марзабековнинг сўзларига кўра, 2019 йилда ишлаб чиқарилган автобус кондиционер, музлатгич, иссиқ ва совуқ сувли кулер билан жиҳозланган.

Аввалроқ ушбу йўналиш бўйлаб мунтазам автобус қатновлари ҳафтасига икки маротаба — душанба ва пайшанба кунларига белгилангани, чипта нархи 900 000 сўм этиб белгилангани хабар қилинганди.

Маълумот учун, бугунги кунда Россиянинг Нижний Новгород ва Қозон шаҳарларига ҳам мунтазам автобус қатновлари амалга ошириб келинмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентдан Москвага мунтазам қатновчи автобуснинг биринчи рейси 3 кишига хизмат кўрсатди (видео)