Россиядан Ўзбекистонга юборилган шоколадлар орасига яширилган наркотик чегарада фош этилди

Россиядан Ўзбекистонга юборилган шоколадлар орасига яширилган наркотик чегарада фош этилди
Қисқача

Россиядан Ўзбекистонга юборилган халқаро жўнатма ичидаги ширинликлар орасига яширилган гиёҳвандлик моддаси чегарада фош этилди. Хоразм вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда Урганч шаҳрида яшовчи, 1997 йилда туғилган ва муқаддам судланган шахс Россиядан келган посилкани олаётганида ушланди ва шоколад кўринишида ниқобланган 538 грамм гашиш борлиги аниқланди.

Россиядан Ўзбекистонга юборилган халқаро жўнатма ичида гиёҳвандлик моддаси яширилгани аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.

Маълум қилинишича, Хоразм вилоятида ўтказилган тезкор тадбир давомида Урганч шаҳрида яшовчи, 1997 йилда туғилган ва муқаддам гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноят учун судланган шахс Россиядан келган посилкани қабул қилиб олаётган вақтида қўлга олинган.

Жўнатма батафсил кўздан кечирилганда, турли ширинликлар орасига шоколад кўринишида ниқобланган ҳолда яширилган 538 грамм гашиш моддаси борлиги маълум бўлган.

Яна бир ҳолат Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида қайд этилди. Тезкор тадбир давомида Тошкент шаҳрида яшовчи 45 ёшли фуқаро наркокурьерлар томонидан мамлакатга ноқонуний олиб кирилиб, олдиндан яшириб қолдирилган 700 грамм гашишни қабул қилиб олаётган пайтда ушланган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Айни вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ва мазкур жиноятларга алоқадор бўлган бошқа шахсларни аниқлаш чоралари кўрилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар