15:00 / 13.01.2020
5 504

Бухорода 25 ёшли қиз ўз уйида осилган ҳолда топилди

Бухорода 25 ёшли қиз ўз уйида осилган ҳолда топилди
Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда бухоролик 25 ёшли қизнинг ўлими ҳолати бўйича бир гуруҳ фуқароларнинг мурожаати тарқалди. Бухоро вилоят прокуратураси ушбу мурожаатни ўрганиб чиқиб, расмий баёнот берди.

Маълум бўлишича, 2019 йил 17 декабрь куни соат тахминан 21:00 ларда Қоракўл туманида яшаган, 1995 йилда туғилган қиз Ф.Н.нинг мурдаси яшаш хонадонининг тандирхонаси томига электр кабелига осилган ҳолатда топилган.

Шу куни Қоракўл туман прокуратураси ҳамда ички ишлар бўлими ходимларидан иборат тезкор-тергов гуруҳи аъзолари ҳодиса жойига етиб келишиб, бу жой кўздан кечирилган ва зарур терговга қадар текширув ташкиллаштирилган.

Марҳуманинг ўлими бўйича тайинланган суд экспертизаси хулосасига кўра ўлим осилиш оқибатида нафас йўлларининг сиртмоқ билан бўғилишидан юзага келган.

Ушбу ҳолатда жиноят аломатлари мавжудлигини текшириб, ҳақиқатни аниқлаш мақсадида 17 декабрь куни Қоракўл туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 103-моддаси 1-қисми (Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Иш бўйича туман прокуратураси томонидан ишга алоқадор шахслар сўроқ қилинган, судга оид тиббий, биология, криминалистика, психиатрия, психология экспертизалари тайинланган ва бошқа бир қатор тергов ҳаракатлари ўтказилган.

Мазкур ҳолат кенг жамоатчилик эътиборига сабаб бўлганлиги, манфаатдор томонлар туман прокуратурасининг терговидан норозилиги ҳамда жиноят иши бўйича малакали тергов ўтказилишини таъминлаш мақсадида жиноят иши Бухоро вилоят прокуратурасининг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлимида тузилган малакали тергов-тезкор гуруҳига топширилган

Хабарда таъкидланишича, жиноят иши бўйича тергов олиб борилиши вилоят прокурори томонидан алоҳида назоратга олинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода 25 ёшли қиз ўз уйида осилган ҳолда топилди