date
views 2 845

Тошкент вилоятида алимент тўловидан қочиб юрган оталарга қидирув эълон қилинди

Тошкент вилоятида алимент тўловидан қочиб юрган оталарга қидирув эълон қилинди
Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти бошқармаси томонидан мунтазам равишда алимент тўловларини тўлашдан бош тортаётган ва ижро органларидан беркиниб юрган шахсларни қидириб топиб, алимент тўловларини тўлатиш бўйича тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилмоқда.

Жумладан, 2020 йилнинг 10-13 январь кунлари бюронинг Янгийўл тумани бўлими давлат ижрочилари томонидан тақдим қилинган 50 нафар интизомсиз алимент тўловчилар бўйича тезкор-қидирув ишлари амалга оширилди. Натижада, 22 нафар интизомсиз алимент тўловчилар бўлимга топиб келтирилиб, давлат ижрочиларига топширилди. 33 нафар вояга етмаган бола таъминоти учун ушбу қарздор оталардан 12 млн. сўм алимент қарзи ундирилди.

Бундан ташқари, олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида 1 нафар қарздордан жиноий жарима ва давлатга етказилган зарар, яъни жами 25 млн. сўм қарздорлик ундирилди. Яна 1 нафар алимент тўловчи қарздор Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддасида кўрсатилган жиноятни содир этганлиги учун Навоий вилоятида жойлашган жазони ижро этиш муассасасида жазо муддатини ўтаётганлиги аниқланди.
Интизомсиз алимент тўловчи қарздорларни топиш юзасидан тадбирлар давом этмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент вилоятида алимент тўловидан қочиб юрган оталарга қидирув эълон қилинди