06:28 / 23.01.2020
2 590

Тошкент ҳайвонот боғига 5 миллион доллар маблағ ажратилади

Тошкент ҳайвонот боғига 5 миллион доллар маблағ ажратилади
Фото: tashkentzoo.uz
22 январь куни, Тошкент шаҳар ҳокимлигида «2019 йилда Тошкент шаҳрида ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар йўналишида эришилган ютуқлар ва келгусидаги вазифалар» мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди. Тадбирда иштирок этган шаҳар ҳокими ўринбосари Элбек Шукуров Тошкент ҳайвонот боғини реконструкция қилиш масаласи бўйича ахборот берди.

«Жорий йилда Тошкент ҳайвонот боғи реконструкция қилинади. Бунда Бирлашган Араб Амирликлари тажрибасига таянамиз. Чунки ушбу мамлакат ҳайвонот боғлари дунё стандартига жавоб беради. Бу йўналишда халқаро талабларга жавоб беришимиз керак.

Тошкент ҳайвонот боғида ҳал қилиниши зарур бўлган муаммолар талайгина. Масалан, жониворларни парваришлаш, уларнинг озиқ-овқат таъминоти, инфратузилмаси ва бошқалар. Ушбу масалаларни ҳал қилиш учун катта ишчи гуруҳи тузилган. Реконструкция ишлари бир неча босқични қамраб олган. Биринчи босқичда 5 миллион доллар ажратилади. Бу йўналишда БАА экспертлари билан ҳамкорликда фаолият олиб борилмоқда
», дейди Элбек Шукуров.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент ҳайвонот боғига 5 миллион доллар маблағ ажратилади