Тошкент ҳайвонот боғида пони болани тишлаб олди

Тошкент ҳайвонот боғида пони болани тишлаб олгани ҳақида хабар берилди. Маълум бўлишича, икки нафар бола хавфсизлик учун ўрнатилган тўсиқдан ошиб ўтиб, понига яқинлашган ва унга қўлини узатган. Айнан шу вақтда ҳайвон боланинг қўлини тишлаб олган ва бу ҳолат видеокузатув камералари орқали қайд етилган. Мутахассислар ҳайвонларга яқинлашишда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш ҳамда махсус тўсиқлардан ошмаслик зарурлигини еслатиб ўтмоқда.
Тошкент ҳайвонот боғида нохуш ҳолат юз берди. Маълум бўлишича, пони болалардан бирини тишлаб олган.
Кузатув камералари тасвирларида икки нафар бола хавфсизлик учун ўрнатилган тўсиқдан ошиб ўтгани акс этган. Шундан сўнг улардан бири понига яқинлашиб, ҳайвонга қўлини узатган.
Айнан шу вақтда пони боланинг қўлини тишлаб олган. Ҳодиса ҳайвонот боғи ҳудудида ўрнатилган видеокузатув камералари орқали қайд этилган.
Мутахассислар ҳайвонларга яқинлашишда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш, шунингдек, махсус тўсиқлардан ошмаслик зарурлигини эслатиб ўтмоқда.






























Изоҳлар 0
…