Ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлашга 50 миллиард сўм ажратилади

1 дақиқа ўқиш146
Ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлашга 50 миллиард сўм ажратилади

Президент ёшлар учун яратилаётган имкониятлардан ҳеч бир ўғил-қиз четда қолмаслиги кераклигини таъкидлади.

Ёшлар ишлари агентлиги ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига жорий йилда «Ватан меҳри — ижтимоий ташаббуслар» танловини ўтказиш топширилди.

Танлов доирасида аҳоли муаммоларига энг яхши ечим таклиф қилган волонтёрлар ва 50 та ижтимоий лойиҳа муаллифи тақдирланади.

Шунингдек, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида «Қанот» лойиҳаси ишга туширилади.

Лойиҳа ижтимоий хавф гуруҳидаги болаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Улар ижтимоий хизматлар, таълим, спорт, мусиқа ва санъат йўналишларига жалб этилади.

Бу орқали ёшларнинг қайта ҳуқуқбузарлик содир этишининг олдини олиш мақсад қилинган.

Июн ойида ўтказилган «Ёшлар ташаббуслари марафони»да йигит-қизлар илм-фан, маданият, бизнес, стартап ва сунъий интеллект йўналишларида минглаб таклифларни илгари сурган.

Ёшлар ишлари агентлигига «Ташаббуслар офиси»ни ташкил этиш вазифаси қўйилди. Ушбу тузилма ёшлар ғояларини амалий лойиҳа, маҳсулот ва хизматга айлантириш билан шуғулланади.

Бу ишлар учун 50 миллиард сўм маблағ ажратилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?