20:00 / 23.01.2020
3 953

Фермерларнинг онаси-ю қизидан сўккани айтилаётган ҳокимга нисбатан текшириш ўтказилмоқда

Фермерларнинг онаси-ю қизидан сўккани айтилаётган ҳокимга нисбатан текшириш ўтказилмоқда
Ижтимоий тармоқларда яна бир сўконғич ҳокимнинг аудиоси тарқалди. Дастлаб «Xorazm-nеws» каналида «жаранглаган» ҳақоратга тўла гаплар «муаллифи» Хоразм вилояти Янгиариқ тумани ҳокими Мақсуд Саидов экани айтилмоқда.

Ҳоким тумандаги фермерлар билан ўтказган йиғилишида ер майдонлари тайёр эмаслиги важидан келиб чиқиб, уларни онаси-ю қизидан келиб, болахонадор гаплар билан сўкади.

Сўкинишларни ёзиш не, ҳатто эшитиб бўлмаслиги эътиборидан уларни келтиришни лозим топмадик. Фақат Бош прокуратурага сўров юборилдики, ҳоким бувага тегишли дейилаётган ҳолат юзасидан янгилик борми?

Маҳкама матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан Хоразм вилояти прокуратураси текшириш ўтказилмоқда, натижаси ҳақида қўшимча ахборот берилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фермерларнинг онаси-ю қизидан сўккани айтилаётган ҳокимга нисбатан текшириш ўтказилмоқда