Бугун Бобур туғилган кун. У ичкиликни қандай ман қилган эди?

  • 14 февраль 2020, 14:30
  • 1 312
  • Жамият
  • Бугун Бобур туғилган кун. У ичкиликни қандай ман қилган эди?
    Бугун Захириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун. У ҳаёти давомида салтанатни бошқариш билан бирга ижодига ҳам бирдек эътибор берди.
    Ҳукмдор сифатида эса ҳар доим адолатга эътибор берди. Қуйида у томонидан 1525 йилда Ҳиндистоннинг забт этилиши шарафига ичкиликни ман қилиш ҳақида берилган олий фармондан парча келтирилади.

    «Бу орзу ва бу осойишталик тўла-тўкис охирига етгандан кейин, олам бўйсуниши лозим бўлган фармон ижро шарафига эришдики, тинч сақланган мамлакатда (Аллоҳ офат ва хавфлардан омон қилсин) мутлақо ҳеч бир киши ичкилик ичишга уринмасин, уни ҳосил қилишга тиришмасин, ичкилик ясамасин, сотмасин ва олмасин, ўзида сақламасин, элтмасин ва келтирмасин.

    Бу ҳукм улуғ подшоҳ имзоси билан етишса, эътимод қилсинлар.
    Амри олий билан 932 йил 24 жумадул-аввалда ёзилди...
    »

    » » Бугун Бобур туғилган кун. У ичкиликни қандай ман қилган эди?