20:46 / 18 февраля 2020
1 426

«Қонунга аввало амалдорлар итоат қилсин!»

«Қонунга аввало амалдорлар итоат қилсин!»
Қачонки масъуллар ўзлари қонунга амал қилса, ўзлари виждонан бажаришга ўтса, халқ улардан кўриб, намуна олади. Масъуллар очиқчасига қонунни бузиб, унга амал қилмай ишлайдиган бўлса, халқ ҳам шунга қараб иш тутади.

Сурхондарё мисолида айтадиган бўлсак, Донаева деган фуқаромиз бир ярим ойдан бери мурожаат қилади муаммоси билан. Ўрганиб чиқдим. Ҳайрон қолдим. Қанақасига?! Давлатнинг номидан бузиб ташланган уйининг ўрнига ер бериляпти, фуқаро унга ишониб, шу ерга уй қуряпти. Орада янги ҳоким келяпти, ‘Ие суғориладиган ерга уй қуриб олибсан-ку, буниям бузасан” деяпти. Айтинг, энди у нима қилиши керак?! Чиқяпти, чирқираяпти, охири болта кўтариб чиқишга мажбур бўляпти. Аёлни шундай чиқишга нима, ким мажбур қиляпти? Масъулларнинг ўзи мажбур қиляпти. Гап у ҳақда кетмаяпти-да, йўқ, бу суғориладиган ерда қурган дейди.

Тошкент вилоятида деярли ҳаммамизнинг уйимиз суғориладиган ерда жойлашган. Бизнинг одамларимизнинг отни калласидек юраги йўқ. Давлат билан ўйнашишга қўрқади. Шунчаки ололмайди ерни.

Фуқаро уйини бир кунда қурмагандир? Нимага қуриб бўлгунича ҳеч ким индамади? У бундан манфаатдор, қачондир хизматини қилиб, пулини олиб қўйган, шунинг учун индамайди.

Бугун менга округимдан 10 киши чиқди. Ҳаммасининг қўлида кадастр ҳужжати бор, аммо катталар уйингни бузасан, дейишган. Масъулларимиз суднинг қароридан кейингина бузиш мумкинлиги ҳақидаги талабни эсдан чиқариб қўйдими? Нима учун сенга 2 кун муҳлат, уч кун муҳлат, бузасан, дейишга ўтди?!

Нимага ўзлари қонунга амал қилмайди?!
Масъуллар шу пайтгача қонуний йўл билан, ҳеч қандай пора сўрамасдан фуқароларга ер ажратиб келганида эди, фуқаролар қандайдир яширин ишлар билан шуғулланмас эди.

Расул Кушербаев,
Олий Мажлис депутати
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)