
Бош прокуратура йиғилишида ушбу масалалар ҳам кўриб чиқилди. Қайд этилганидек, Хотин-қизлар қўмиталарининг ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш борасидаги фаолияти кутилган самарани бермаяпти.
Аёллар томонидан 11 та босқинчилик, 38 та қотиллик, 75 та оғир тан жароҳати етказиш, 484 та ўғрилик ва 202 та гиёҳванд моддалар муомаласи билан боғлиқ жиноятларга қўл урилган.
Масалан, Косон туманида яшовчи, оғир аҳволдаги, кам таъминланган 25 ёшли З. ўзининг янги туғилган чақалоғини онаси билан бирга 5 млн. сўмга сотаётганда ушланди.
З. ҳам, унинг онаси ҳам кам таъминланган, кўп йиллардан буён ишсиз бўлсада, уларни иш билан таъминлаш, ҳаёт тарзини ўрганиш чоралари кўрилмаган.
Тергов давомида З. фарзанди оғир шароитда вояга етишини хоҳламаганлиги сабабли уни сотишга қарор қилганлигини кўрсатган.
Раҳим Шерқулов
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар