date
views 4 676

Lasetti люкида одобсизларча «сайр» уюштирган ҳайдовчи жаримага тортилди

Lasetti люкида одобсизларча «сайр» уюштирган ҳайдовчи жаримага тортилди
Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати
Жорий йилнинг 26 февраль куни соат тахминан 02:00 ларда Тошкент шаҳар, М.Улуғбек тумани, Истиқлол кўчаси бўйлаб ҳайдовчи Ж.Б. бошқарувидаги «Ласетти» русумли 01 J 299 HA давлат рақам белгили транспорт воситасида икки нафар фуқаро автомашинанинг люк қисмидан тана қисмини чиқарган ҳолатда ҳаракатланган. Ушбу ҳолат атрофдаги номаълум фуқаролар томонидан видеотасвирга олиниб, ижтимоий тармоқларга тарқатилган.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар беришича, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилди ва қоидабузарга нисбатан ўрнатилган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Шунингдек, ҳайдовчи бошқарувидаги «Ласетти» русумли транспорт воситасининг ён олди ойналари тегишли рухсатномасиз қорайтириб олинганлиги маълум бўлган ва ўрнатилган тартибда баённомага киритилиб, автомашина вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Lasetti люкида одобсизларча «сайр» уюштирган ҳайдовчи жаримага тортилди