15:00 / 08.03.2020
3 005

Сиз мустақил инсонмисиз?

Сиз мустақил инсонмисиз?
Айрим ҳолларда ҳеч кимдан маслаҳат сўрамасдан ва маъсулиятни бошқаларга юкламасдан бир қарорга келиш муҳим аҳамиятга эга. Бир сўз билан айтганда, инсон ҳар қандай шароитда ҳам мустақил ишлай олиши керак. Хўш, сиз мустақил инсонмисиз? Саволларга жавоб бериб кўрингчи.

1. Дўстлар даврасида ўтирганингизда ҳеч кимга маьқул тушмаган бир фикр учун охиригача курашасизми?
А) Ҳа, охиригача!
Б) Йўқ, бошқаларга қаршилик билдира олмайман;
В) Мен ўзимга ўхшаб фикрлайдиган бошқа кишини излайман.

2. Ота-онангиз дала ҳовлига кетишган. Уйга қайтганингизда ошхонадаги водопровод қувури тешилиб, қўшниларингизни уйини сув босганини билиб қолдингиз. Қандай йўл тутасиз?
А) Яхшиси, вақтинчалик кўринмай юраман;
Б) Таьмирлаш участкасига қўнғироқ қилиб, устани чақираман;
В) Эҳтимол, ота-онам қайтишини кутарман.

3. Дўстларингиз билан дам олишга чиқмоқчисиз. Сафар нарсаларини олдинроқ тайёрлаб қўясизми?
А) Одатда бундай вазиятда ашёларимни онам тахлайдилар;
Б) Ха, ҳаммасини ўзим жойлаштираман;
В) Ахир мен олис қорақалпоғистонга кетмаяпман-ку!

4. Касб танлаш-жуда масьулиятли иш. Мактабни тугатганингиздан кейин қаерда ўқиш ёки ишлашни ҳал этганмисиз?
А) Танлаб нима қиламан? Мен аллақачон қайси олий ўқув юртига киришимни режалаштириб қўйганман;
Б) Отам-онам жойлаштиришар;
В) Дўтларим билан маслаҳатлашаман.

5. Имтиҳонлар- жиддий масала. Унда фақат омадга ишонишнинг ўзи бўлмайди. Одатда имтиҳонларга қандай тайёрланасиз?
А) Ҳар куни ўтириб ёдлайман ёки шпаргалкалар ёзаман;
Б) Унчалик жиддий шуғулланмайман, чунки кимдир
ҳамиша ёрдам беради;
В) Ҳаммаси омадга боғлиқ.

6. Қаттиқ севиб қолган қайлиғингиз ҳақида дўстларингиз нима деб ўйлаши билан қизиқасизми?
А) Муносабатимизга зарар етказиши мумкин бўлган
даражада эмас;
Б) Бунга заррача эьтибор бермайман;
В) Албатта! Ахир улар дўстларим.

7. Чиройли либосни кўриб қолдингиз ва уни сотиб олмоқчисиз. Аммо дўстингиз бундай кийимни аллақачон ҳеч ким киймаслигини айтди. Сизнинг муносабатингиз?
А) Агар шу кийим менга ёқиб қолса, ҳеч кимга қулоқ
солмайман;
Б) Эҳтимол, ҳақиқатан ҳам ҳеч ким киймас;
В) Мен яна бошқа киши билан маслаҳатлашиб кўраман.

8. Сиз қандайдир қизиқ бўлмаган фильмни охиригача кўришингиз керак, чунки дўстларингиз уни зўр деб мақташганди...
А) Албатта, ахир уни дўстларим билан муҳокама қиламан;
Б) Ҳеч қачон!
В) Аниғини айтолмайман.

Тест калити:
№ 1 2 3 4 5 6 7 8
А 0 6 3 6 0 6 3 6
Б 3 0 6 3 6 3 0 3
В 6 3 0 0 3 0 6 0

Натижалар талқини:
0-18 балл - Эҳтимол, сиз ҳаддан зиёд мустақил шахсдирсиз. Ишингизга кимдир аралашишини ёқтирмасангиз-да, бошқалар фикрига қулоқ солмайсиз. Қабул қилган қарорингизнинг ижобий ва салбий томонларини юз фоиз баҳолай олишингизга ишончингиз комилми? Интилиш-яхши, албатта, аммо қайсарлик.

21-33 балл - Сиз мустақил инсонсиз. Аммо бу хусусият атрофдагилар фикрига қулоқ солишингизга халақит бермайди. Шу билан бирга масьулиятни, қарорларни ўзингиз қабул қиласиз. Бу яхши! Чунки масьулиятдан қўрқмайсиз, айтган сўзингизни ўйлаб кўриш ва ҳатти-харакатингизни олдиндан режалаштириб кўришга харакат қиласиз.

34-48 балл - Нима сабабдан бунчалик тортинчоқсиз, сиз мустақил қадам ташлашдан қўрқасиз. Эртами кеч қайсидир ўртоғингиз сизни ва фикрингизни писанд қилмаётганини сезиб қоласиз. Сабаби-ҳур фикрнинг ўзи йўқ сизда! Мустақил бўлишга уриниб кўринг!

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сиз мустақил инсонмисиз?