20:40 / 20.03.2020
3 773

Хитой Ўзбекистон билан коронавирусга қарши кураш борасидаги тажрибасини ўртоқлашди

Хитой Ўзбекистон билан коронавирусга қарши кураш борасидаги тажрибасини ўртоқлашди
Бугун, 20 март куни Соғлиқни сақлаш вазирлигида Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирликлари вакиллари иштирокида видеоконференция бўлиб ўтди. Ўзбекистон томонидан соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов иштирок этди.

Хитой томони карантин вақтида профилактика чоралари, касалликнинг дастлабки босқичларида қандай дорилар ишлатилгани ва қайси дорилар умумий даволаш режимига киритилганлиги ҳақида гапириб берди.

Видеоконференцияда Ўзбекистондан ташқари, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Озарбойжон, Арманистон, Беларусь, Грузия, Покистон, Бангладеш, Шри-Ланка, Непал, Афғонистон, Ҳиндистон ва Украина вакиллари ҳам иштирок этди.

Аввалроқ, Хитойда Хубэй провинциясидан ташқарида бўлган шифохоналарда янги турдаги коронавирусдан даволанаётган беморларнинг сони 282 кишигача камайгани, мамлакатда даволанган беморлар 87,9 фоизни ташкил қилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда COVID-19 коронавируси аниқланган ҳолатлар сони 33тани ташкил этмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хитой Ўзбекистон билан коронавирусга қарши кураш борасидаги тажрибасини ўртоқлашди