00:20 / 23 марта 2020
2 835

Ўзбошимча аёлга нисбатан маъмурий иш қўзғатилди, у билан мулоқотда бўлганлар карантинга олинди

Ўзбошимча аёлга нисбатан маъмурий иш қўзғатилди, у билан мулоқотда бўлганлар карантинга олинди
Қибрай туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 1964 йилда туғилган М.Т.га (аёл) нисбатан МЖтКнинг (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс) 54-моддаси («Карантинли ва бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ёки тарқалишининг олдини олиш мақсадида белгиланган мажбурий қоидаларни бузиш») билан маъмурий жавобгарликка оид иш қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилмоқда.

Маҳкама матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновга кўра, аёл пойтахтнинг Юнусобод туманида жойлашган Республика вирусология илмий текширув институтига ўзида «COVID-19» вируси мавжуд-мавжуд эмаслигида текшириш мақсадида қон таҳлилларини топширган. Бироқ таҳлил натижаларини кутмасдан, белгиланган қоидаларни бузиб, Қибрай туманига келади ва бир неча фуқаролар билан мулоқотда бўлади.

Ҳамма бало шундаки, М.Т.нинг қон таҳлиллари натижаларига кўра, унда «COVID-19» вируси аломатлари аниқланган. Айни пайтда аёл махсус тайёрланган тиббиёт муассассасига жойлаштирилиб, назоратга олинди. Шунингдек, у борган хонадон дизенфекция қилиниб, мулоқотда бўлган 6 нафар фуқаро карантинга ётқизилди.

Маълум бўлишича, М.Т. шу йилнинг 12 март куни «COVID-19» вируси аниқланган биринчи бемор Н.М. билан тўй маросимида учрашгани сабабли текширув зарурияти туфайли шифохонага юборилган экан.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)