00:48 / 24.03.2020
3 459

Хусусий таксилар нархи қандай назорат қилинмоқда?

Хусусий таксилар нархи қандай назорат қилинмоқда?
Таксилар нархларини назорат қилиш мақсадида Транспорт вазирлиги инспекторлари, ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими ходимлари, шунингдек, Прокуратура масъуллари иштирокида махсус ишчи гуруҳи жойларда тушунтириш ишларини олиб бормоқда.

Бу ҳақида Транспорт вазирлиги АОКА қошидаги махсус штабда ўтгазилган онлайн брифингдан сўнг вазирлик матбуот хизмати Наврўз Аширматов раҳбари маълум қилди.

Хусусий таксиларнинг нархи қандай назорат қилинмоқда?
Айни пайтда ижтимоий тармоқларда ҳам айнан мана шу мавзу атрофидаги саволлар жуда кўпайиб кетди.

Айнан кўчадаги таксилар нархларини назорат қилиш учун Транспорт вазирлиги инспекторлари, ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими ходимлари, шунингдек, Прокуратура масъуллари иштирокида махсус ишчи гуруҳи тузилган. Улар жойларда тушунтириш ишлари ҳам олиб боришмоқда.

Хусусан, вилоятлараро такси қатновлари амалга ошириладиган тураргоҳларни ҳар куни вазирлик инспекторлари назорат қилишмоқда.
Бироқ таъкидлаб ўтиш керакки, куннинг биринчи ярмида таксиларнинг нархи нисбатан ошгани қайд этилган. Лекин ҳозир масъуллар назорати ёрдамида нарх-наво мақбул ҳолатга келтирилди.

Хусусий таксиларни дезинфекция қилиш ва бу ҳақида маълумотнома бериш масаласи қанчалик шаффоф?
Бугунги кунда Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракати тўхталиши туфайли таксиларга бўлган талаб ошиб кетди. Ва таксилар хизматидан фойдаланаётган йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида «Тошшаҳартранс хизмати» АЖга тегишли 9 та автопаркда такси фаолияти билан шуғулланувчи компанияларнинг транспорт воситаларини дезинфекциялаш ишлари олиб борилмоқда.

Фуқаролар хусусий таксида ишга хатарсиз етиб олиши учун нималарга эътибор бериши зарур?
Энг биринчи навбатда, фуқароларга лицензияли такси хизматидан фойдаланишни тавсия қиламиз. Чунки лицензияли таксиларнинг кунлик дизенфекция қилиниши бевосита назоратга олинган.

Бундан ташқари, йўловчилардан гигиена қоидаларига риоя этишларини ҳам сўраб қоламиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хусусий таксилар нархи қандай назорат қилинмоқда?