11:36 / 24.03.2020
4 030

«Роҳат» пости вазир Бобожонов назоратида карантинга олинди

«Роҳат» пости вазир Бобожонов назоратида карантинга олинди
24 март кунидан бошлаб, Тошкент шаҳрига ҳар қандай транспорт воситасида кириш ва чиқиш тўхтатилди.

Ҳукуматнинг махсус қарорига биноан Тошкент шаҳрига юк ташиш мақсадида кириш ва чиқишга чеклов бўлмайди, шунингдек, Тошкент шаҳрида доимий рўйхатдан ўтган фуқаролар ҳамда чет эл фуқаролари ўзларининг шахсий транспорт воситаларида Тошкент шаҳрига киришлари мумкин. Бироқ Тошкент шаҳридан чиқиш учун чеклов ўрнатилади; пиёдалар учун Тошкент шаҳрига кириш ва чиқишга тўсиқ қўйилмайди.

Kun.uz мухбири водий вилоятларидан пойтахтга асосий кириш йўлида Тошкентни карантинга олинишини кузатди. Ушбу ишларга Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов ҳамда Миллий Гвардия қўмондони Рустам Жўраев бошчилик қилди.

Ушбу тадбир коронавирус хавфини пасайтириш, унинг бошқа ҳудудларга тарқалишининг олдини олиш мақсадида бажарилди. Шу туфайли ички ишлар ва уларга ҳамроҳлик қилувчи гвардиячилар ҳар бир йўловчига, аввало, инсоний ҳақ-ҳуқуқлар юзасидан муомала қилди. Кузатувларда йўл патрул пости тунги 0.01да эмас, балки ундан сал кеч ёпилгани аниқланди.
бошқа ҳудудлардан Тошкент шаҳрига кириш (автобус, микроавтобус, енгил автотранспорт, авиақатновлар ва темир йўл орқали) 24 мартдан бошлаб тўхтатилади. Қуйидаги ҳоллар бундан мустасно:

- Тошкент шаҳрида доимий рўйхатдан ўтган шахслар;
- Тошкент вилоятида доимий рўйхатдан ўтган ҳолда Тошкент шаҳрида меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган давлат органлари ва муассасалари ходимлари (нодавлат ташкилотларда – иш берувчи томонидан тақдим этиладиган тегишли рухсатнома асосида);
- юк ташиш билан боғлиқ ҳолларда Тошкент шаҳрига кириш ва чиқишга рухсат берилади.

Тошкент шаҳрига кирувчи ва чиқувчи шахсларда коронавирус инфекцияси аломатларини аниқлаш бўйича мажбурий тиббий назорат ўрнатилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Роҳат» пости вазир Бобожонов назоратида карантинга олинди