18:57 / 24 марта 2020
887

Коронавирус билан қайта касалланиш эҳтимоли йўқ эмас – Нурмат Отабеков

Коронавирус билан қайта касалланиш эҳтимоли йўқ эмас – Нурмат Отабеков
Коронавирус билан бир марта касалланиб, тузалган шахс бу хасталикка қайта чалиниши ҳам мумкин.
Коронавирус инфекциясининг 40дан ортиқ вариантлари, штаммлари аниқланган. Давлат санитария-эпидемиология назорати инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабековнинг маълум қилишича, инфекциянинг бир кўриниши билан касалланганда ҳосил бўлган иммунитет иккинчи коронавирус билан чақирилган касалликка қарши ишлай олмайди.

«Коронавирус инфекцияси шундай касалликки, ундан кейин турғун орттирилган иммунитет ҳосил бўлади. Инфекциянинг 40дан ортиқ варианти бор. Биттасидан кейин ҳосил бўлган иммунитет вируснинг бошқасига қарши кураша олмайди.

Шу нуқтайи назардан бу касалликка чалинганларда турғун иммунитет бўлиши мумкин. Бир пайтнинг ўзида бир неча турдаги коронавирус инфекциялари тарқалган бўлиши мумкинлигидан келиб чиқиб, қайтадан касалланиш ҳолатлари бўлиши эҳтимолини инобатга олиш керак
», дейди Нурмат Отабеков.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)