11:22 / 27.03.2020
4 058

Душанбадан мактаб ўқувчилари учун ТВ-дарслар бошланади

Душанбадан мактаб ўқувчилари учун ТВ-дарслар бошланади
Фото: Shutterstock
30 мартдан Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун масофавий таълим бошланади. Бу ҳолатда таълим сифатини назорат қилиш қандай амалга оширилади?

Бу саволга Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Ахборот хизмати раҳбари Феруза Мадраҳимова қуйидагича жавоб берди.

«Дарҳақиқат, карантин даври таътиллари берилиши муносабати билан Халқ таълими вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва PISA билан ҳамкорликда видеодарслар тайёрланмоқда.

Бу дарсларнинг эфирга узатилишида фарзандларининг уни томоша қилиши ва ўзлаштиришида ота-оналарнинг роли муҳим ҳисобланади.
Ота-оналар иложи бўлса, бирга кўришса, фарзандларини назорат қилишса, мақсадга мувофиқ бўлар эди
», – деди инспекция вакили.

Маълумот учун, «Ёшлар» телеканалида – 1-4-синф, «Оилавий» телеканалида – 5-8-синф, «Маданият ва маърифат» телеканалида – 9-11-синф ўқувчилари учун, «Дунё бўйлаб» телеканалида эса барча амалий фанлардан телевизион дарслар бериб борилади.

Телевизион дарслар ўзбек ва рус тилларида тасвирга олинмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Душанбадан мактаб ўқувчилари учун ТВ-дарслар бошланади