09:10 / 03.04.2020
2 583

Бухорода карантин пайтида яширин фаолият кўрсатган чилимхона борлиги маълум бўлди

Бухорода карантин пайтида яширин фаолият кўрсатган чилимхона борлиги маълум бўлди
Фото: Бухоро ИИБ
Бухорода карантин пайтида яширин фаолият юритган чилимхона фаолияти фош этилди. Бу ҳақда Бухоро вилоят ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.

Маълум бўлишича, Бухоро шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари шаҳарда карантин тартиб-қоидаларига амал қилиниши юзасидан тунги «рейд» ўтказган. «Рейд»да кечки соат 00:20 да шаҳардаги Сомий кўчасида жойлашган чилимхона мижозларга хизмат кўрсатиб, фаолиятини давом эттираётгани аниқланган.

Фото: Бухоро ИИБ
Яширин тарзда мижозларга хизмат қилаётган чилимхона фаолияти фош бўлгач, чилимхона эгалари бир соатга яқин вақт давомида эшикни очишдан бош тортган. Талабларга бўйсунмаган.

Тадбир давомида ичкарига кирилгандан сўнг, чилимхона эгаси ва иш юритувчи ички ишлар ходимларига фаол қаршилик кўрсатган. Текширув давомида чилимхонада 12 нафар мижоз борлиги, уларнинг орасида бир нафар вояга етмаган шахс борлиги ҳам маълум бўлган.

Фото: Бухоро ИИБ
Барча шахслар ИИБ га олиб келиниб, карантин қоидаларига амал қилиш, кўча ва жамоат жойларида ниқобсиз юрмаслик ҳақида расман огоҳлантирилган.

Чилимхона раҳбари З.Б.га нисбатан эса карантин қоидаларини бузганлиги, шунингдек, ички ишлар ходимларига қаршилик кўрсатгани учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси (Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Таъкидлаш жоиз, ушбу модда билан айбланган фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача, мансабдор шахсларга эса ўттиз бараваридан эллик бараваригача жарима солиниши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода карантин пайтида яширин фаолият кўрсатган чилимхона борлиги маълум бўлди