date
views 2 991

Шодмонов: «Касаллигини била туриб, вақтида мурожаат қилмасдан 50дан ортиқ кишига вирус юқтирганлар бор»

Шодмонов: «Касаллигини била туриб, вақтида мурожаат қилмасдан 50дан ортиқ кишига вирус юқтирганлар бор»
Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов «Ўзбекистон 24» каналига берган интерьвюсида ўзининг коронавирус билан зарарланганини била туриб вақтида мурожаат қилмаган шахслар бошқаларга қараганда кўпроқ одамга вирус юқтирганини маълум қилди.

«Ҳозиргача аниқланган беморлар орасидан талаб ва тавсияларга амал қилмаётганлари жуда кўп.
Масалан, 15 март куни коронавирус аниқланган бемор бутун оиласига ва иш жойидаги жами 15 нафар кишига вирус юқтирган.

27 март куни Андижон вилоятида коронавирус аниқланган бир бемор ҳам оиласига юқтирган. Беморнинг зарарланган отаси эса 36 ҳамкасбига вирус юқтирган. Бундан ташқари, унинг ҳамкасблари ҳам яқинларига юқтирган. Ва биргина бемор орқали 40дан ортиқ кишига касаллик юққан
», дея қайд этди Алишер Шодмонов.

Вазирнинг таъкидлашича, бунинг сабаби касаллик белгиларини ўзида сезган илк бемор тиббиёт ходимларига мурожаат қилмасдан вақтни ўтказиб юборган.

Маълумот берилишича, Тошкент вилоятидаги бир бемор ҳам 26 мартда касаллик аломатларини сезгандан кейин ҳам 5 кун давомида ҳеч кимга мурожаат қилмаган. Аҳволи оғирлашгандан кейингина тиббиёт ходимларини 30 март куни чақирган ва шунинг учун ҳам бугунги кунда бу беморнинг аҳволи анча оғир, пневмония белгилари кузатилмоқда.

«Тошкент вилоятида яна бир фуқаро коронавирус белгиларини ўзида сезгандан сўнг 4та ташкилотга борган. Ҳозир биз мана шу 4та ташкилотни ёпишга мажбур бўлдик. Ва шу бир киши туфайли 52 киши касаллик юқтирган.

3та ташкилотда ишлайдиган беморлардан яна бири эса ўзида касалликни сезиб туриб ишлашда давом этган ва 46 нафар кишига вирус юқтирган. Аслида, бу каби ҳолатлар жиноят
», деди Алишер Шодмонов.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шодмонов: «Касаллигини била туриб, вақтида мурожаат қилмасдан 50дан ортиқ кишига вирус юқтирганлар бор»