
22 апрель куни соат 21:45 ларда, Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманида ҳайдовчи 1986 й.т. А.Ш. “Каптива” русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, йўл четидан шу йўналишда кетаётган велосипед хайдовчисини туртиб юборган. Сўнгра рул бошқарувини йўқотиб, йўлнинг ўнг тарафидаги хонадоннинг деворига автомашинанинг олди қисми билан урилиб, ЙТҲ содир этган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.
Натижада, “Каптива” русумли транспорт воситаси йўловчиси 1989 й.т. У.Т. оғир тан жароҳати олиши оқибатида туман шифохонасида вафот этган. Ушбу транспорт воситаси ҳайдовчиси А.Ш. ва велосипед хайдовчиси 2002 й.т. И.Ж.лар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари карантин вақтида заруратсиз кўчага чиқмаслигингизни, зарурат билан чиққан вақтингизда ҳам “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишингизни сўраб қоламиз. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар