00:03 / 27.04.2020
3 346

COVID-19 инқирозидан кейин таълим тизимини нималар кутмоқда?

COVID-19 инқирозидан кейин таълим тизимини нималар кутмоқда?
Бугун, 26 апрел куни Россияда Ҳукумат ташаббуси билан ўтказилаётган Москва халқаро таълим салонига старт берилди. Тадбирда пандемия шароитида таълим тизимини таҳлил қилиш, келажакда таълим тизимини кутаётган ўзгаришлар билан боғлиқ долзарб масалалар муҳокама қилинади. Бу ҳақда Edu.uz хабар берди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги кўмагида Ўзбекистон олий таълим муассасалари илк маротаба мазкур халқаро тадбирда иштирок этмоқда.

COVID-19 инқирозидан таълим тизими қандай чиқади? Москва халқаро таълим салонида бўлиб ўтадиган муҳокамалар марказида мана шу савол туради. Халқаро тадбир шу йилнинг 26-29 апрель кунлари онлайн форматда ўтказилиб, унда дунёнинг турли бурчакларидан 1000 нафардан ортиқ эксперт ва спикерлар иштирокида 200 та турли форматдаги тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Салон иккита янги форматда ўтказилмоқда. “МХТС-стрим” форматида турли мутахассислар, таълим тизими вакиллари, давлат ва бизнес масъуллари спикер сифатида қатнашиб, таълим тизимининг долзарб масалаларини онлайн форматда муҳокама қилишади.

“Таълим соҳасининг интерактив харитаси” виртуал кўргазмасида эса меҳмонлар уйдан чиқмасдан ўз-ўзини изоляция қилган ҳолда виртуал экспозициядаги компаниялар стендлари, маҳсулот ва хизматлари ва бошқа материаллар билан танишиш имкониятига эга бўлади.

Халқаро тадбир иштирокчиларидан Тошкент давлат шарқшунослик университети сўнгги йилларда Россиянинг етакчи ОТМлари билан, хусусан, МСУ Осиё ва Aфрика мамлакатлари институти, Санкт-Петербург давлат университети, Россия халқлар дўстлиги университети, Қозон федерал университети, Урал федерал университети билан муваффақиятли ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Бугунги кунда таълимни рақамлаштириш, онлайн таълим ва электрон контентни ривожлантириш, Moodle таълим тизимини бошқариш йўлида турган республикамиздаги олий ўқув юртлари учун тажриба ўрганиш, хорижий ҳамкасблар билан фикр алмашиш жуда муҳимдир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » COVID-19 инқирозидан кейин таълим тизимини нималар кутмоқда?