19:00 / 28.04.2020
3 982

Интернетда трактор тиркамасида кетаётган қоракўлликлар видеоси пайдо бўлди

Интернетда трактор тиркамасида кетаётган қоракўлликлар видеоси пайдо бўлди
Telegram’даги Бухоро вилояти янгиликларини ёритиб борувчи каналларда Қоракўл туманидаги вазиятга дахлдор фото ва видеосуратлар пайдо бўлди. Илова қилинган ахборотда таъкидланишича, аҳоли оммавий тарзда вилоят маъмурий маркази — Бухоро шаҳри томон кетишни бошлаган.

«Потребител Бухара плюс» каналида эълон қилинган видеоёзувда одамлар нафақат енгил автомобилларда, балки юк машиналари ва ҳатто трактор тиркамаларида ҳам кетаётганини кўриш мумкин; йўлда бир томонга ҳаракатланаётган автомобилларнинг узун карвони пайдо бўлган.

Айни вақтда, @bukharainfo каналида 15:41 да қолдирилган хабарга кўра, «ҳозиргина шаҳар устидан иккита вертолёт учиб, Қоракўл томон йўл олган». Аввалроқ вилоятга кучли шамол талофатлари билан бевосита танишиш учун Президент Шавкат Мирзиёев ташриф буюргани маълум қилинган эди.

Қоракўл туманидаги вазият ҳақида ҳозирча бирор расмий ахборот берилгани йўқ.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Интернетда трактор тиркамасида кетаётган қоракўлликлар видеоси пайдо бўлди