12:30 / 02.05.2020
3 305

Биржада АИ-80 бензини янги тартибда сотила бошланди

Биржада АИ-80 бензини янги тартибда сотила бошланди
2020 йил 1 майдан бошлаб АИ-80 маркали автомобиль бензини ва дизель ёқилғиси (шу жумладан ЭКО маркали дизель ёқилғиси) нефтни қайта ишлаш заводлари томонидан фақат биржа савдолари орқали сотила бошлади.

“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖда бензин бўйича ўтказилган биржа савдоларининг дастлабки кунида савдоларга 14 054,0 тонна АИ-80 маркали автомобиль бензин қўйилди ва улардан 9 123,5 тоннаси, яъни 65 фоизи сотилди.

Биржа савдоларида “Ўзбекнефтгаз” АЖ нефть базалари, автомобиль ёқилғи қуйиш шохобчалари ва бензинни ўз эҳтиёжлари учун харид қиладиган бошқа юридик шахслар иштирок этишди.

Ўтказилган биржа савдолари натижасида АИ-80 маркали автомобиль бензиннинг ўртача нархи унинг бошланғич баҳосига нисбатан 0,1 фоизга ўсди ва ёқилғининг бир тоннаси учун 3 812,5 минг сўмни ташкил қилди. Литрга ўтказилганда АИ-80 бензиннинг биржада шаклланган нархи ёқилғининг бир литри учун ўртача 2 783-2 949 сўмни ташкил этди (бензиннинг бир тоннаси тахминан 1 293-1 370 литрга тенг).

Биржа савдоларида шаклланган нархлар акциз солиғи, юклаш, ташиш ва бошқа харажатларни ўз ичига қамраб олмайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Биржада АИ-80 бензини янги тартибда сотила бошланди